• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 октября 2023

Бухорода 1 500 ноёб қуш табиатга қўйиб юборилди

Ҳар йили 3-4 мингга яқин қушлар Бирлашган Араб Амирликларига қарашли бўлган марказда кўпайтирилмоқда.

471
0

Бирлашган Араб Амирликларига қарашли бўлган "Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази"да инкубация усулида етиштирилаётган тувалоқлар ёввойи табиатда яшаш, ўзларининг озуқаларини топиш, йиртқич ҳайвонларни таниб олиш ва улардан ўзларини ҳимоялаш кўникмаларига ҳам эга бўлишади.

Маълумот ўрнида, тувалоқ қуш наслчилик маркази 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, биринчи наслдор қушларни чиқариш учун тухумлар вилоят ҳудудидаги чўллардан йиғиб олинган эди. Табиатга ҳеч қандай таъсир ўтказмаган ҳолда тухумлар мавсумда имкон қадар эрта тўпланган.

Лойиҳа илмий далилларга мувофиқ, яъни тутқунликда кўпайтириш ва озод қилиш рақамлари билан барқарор тамойилга асосланган. Қушларнинг қўйиб юборилиши ҳар йили эрта баҳорда ёки кузда, сентябрь ойининг ўрталарида амалга оширилади. Бу йилги куз мавсумида тувалоқларнинг 1500 тасини тур учун мақбул деб ҳисобланган ҳудудларга қўйиб юборилган.

471
0