• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 сентября 2023

“Аввал ёнғин бўлди, 10 дақиқалардан кейин кучли портлаш бўлди” — воқеа гувоҳи

Воқеага гувоҳ бўлган аёл портлаш жараёни тасвирлаб берди. Вафот этган 15 ёшли боланинг қўшниси "103" вақтида келмаганини айтди.

299
0
Ижтимоий тармоқ

Бугун, 28 сентябрь куни кечаси Тошкентнинг Сергели туманида жойлашган омборхоналардан бирида кучли портлаш содир бўлди. UzNews.uz мухбири портлаш содир бўлган ҳудудга бориб, ҳодисага гувоҳ бўлган ва яраланган фуқаро билан суҳбатлашди.

Унинг айтишича, аввал ёнғин содир бўлган. Сўнг орадан 10 дақиқалар ўтиб, портлаш юз берган.

“Мен шу омборни тўғрисидаги уйда тураман. Кечқурун соат 02:55 ларда қизим келиб, ёнғин бўляпти деб турғизди. Кейин болалар хонасига кириб, ойнадан қараб турсам, ёнғин содир бўлаётган экан. Бироз ёнғинни томоша қилиб турдик. Тахминан 10 дақиқалардан кейин жуда ҳам кучли портлаш содир бўлди. Устимизга дераза ойналари тушди. Қўлим шикастланди. Бошқа хонада чақалоғим бор эди. Яхшиям-ки, унинг устига парда тушибди. Пардани устидан ром тушган. Чақалоғимни олдим. Аҳволи яхши. Уйимиз ачинарли аҳволга тушди”, — дейди воқеага гувоҳ бўлган аёл.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўз баёнотида омборхонада дастлаб кучли чақнаш содир бўлган кейин ёнғин содир бўлганини маълум қилган.

Дастлабки маълумотга кўра, портлаш оқибатида 15 ёшли бола ҳалок бўлди. Қўшнисининг айтишича, бола балкондаги дераза тагида ухлаётган бўлган. Кучли портлаш оқибатида дераза ойналари синиб, унинг бўйнига тушган. Натижада, йигит жиддий жароҳат олиб, кўп қон йўқотган. 

"Бўйнини кесиб юборибди. Онаси ёрдам келгунича қонни тўхтатишга ҳаракат қилган. Тез ёрдам келмади. Кейин, ўзимизни йигитлар машинага солиб, шифохонага олиб кетишди. Шифохонага етиб бормасдан вафот этибди. "103" ходимлари кейин келишди", - дейди қўшни аёл.

299
0