• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 августа 2023

"Тошкент-3" маҳаллий авиақатновлар терминали олдига автомашинада киришга рухсат берилди

Маҳаллий аэропорт терминалида олдидаги майдонни реконструкция қилиш ишлари бошланди.

749
0
Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports компанияси "Тошкент-3" маҳаллий авиақатновлар терминали олдидаги майдонни реконструкция қилишни бошлади. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳага кўра, автотранспорт воситаларининг терминал олдига кириши соддалаштирилади. Шундай қилиб, учта алоҳида йўлак ажратилади: аэропортнинг расмий таксилари, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар.

Шунингдек, барча автомобиллар учун ҳудудга 5 дақиқагача киришга рухсат берилди. Автомобилларнинг одамларни кутиб олиш ва кузатиш йўлаги халқаро авиақатновлар терминалидаги йўл ўтказгич (эстакада) тамойили асосида ишлайди. Автомобилнинг йўлакда туриш вақти 5 дақиқадан ошиб кетган тақдирда, ўрнатилган ва ЙҲХБ билан интеграциялашган камералар қоидабузарларга автоматик равишда жарималар юборади.

Қайд этилишича, вокзал майдонини реконструкция қилиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 апрелдаги 159-сонли "Аэропортлар, темир йўл ва автовокзалларда хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда. Реконструкция ишларини жорий йилнинг август ойи охиригача якунлаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортларда ҳам терминал атрофи ҳудудларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.

749
0