Давлат ёнғин назорати органларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ваколати берилди. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши юзасидан бир йилда бир марта батафсил ва назорат текшируви ўтказилиши мумкинлиги белгиланмоқда. Илгари бу объектларнинг хавфлилик таснифига кўра турли муддатларда кўзда тутилган эди.
Энди юридик ёки жисмоний шахслар мурожаатлари, ОАВ ва бошқа манбалардан олинган маълумотлар ҳам тезкор текширув учун асос бўлади.
Шунингдек, давлат ёнғин назорати органлари текширув ҳақида тадбиркорлик субъектларини олдиндан хабардор қилиши шартлиги олиб ташланмоқда.