• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 марта 2023

Андижонда 43 ёшли эркак 14 ёшли болани дўппослади — видео

Андижон вилояти ИИБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

2248
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихон туманидаги савдо дўконида 14 ёшли боланинг калтаклангани акс этган видео тарқалган эди.

Мазкур ҳолат бўйича Шаҳрихон тумани ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилган.

Маълум бўлишича, ушбу воқеа бугун, 10 март куни соат 10:00 да Шаҳрихон туманида содир бўлган. Мазкур туманнинг "Муллавой" МФЙда яшовчи 1980 йилда туғилган Т.Л. укасининг фарзанди 2010 йилда туғилган жияни А.Х.ни фуқаро М.С билан урушганлигидан хабар топиб, М.С ишлайдиган савдо дўконига борган. Натижада, унинг юзи ва танасининг турли қисмларига тан жароҳатлар етказган.

"Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

2248
0