• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 марта 2023

Актриса Луиза Расулова онаси билан бирга калтаклангани айтилди— видео

Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.

3540
0
Видеодан кадр

Аввалроқ актриса Луиза Расулованинг мурожаати акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур воқеа жорий йилнинг 9 март куни соат 15:00 атрофида Тошкент шаҳар Чилонзор туманида содир  бўлган.

Чилонзор-6 даҳасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг уйбошиси 1959 йилда туғилган А.Р. (Луиза Расулованинг онаси) ва шу кўп қаватли уйнинг иккинчи қаватида жойлашган ўқув муассасаси раҳбари 1971 йилда туғилган Б.Ч. билан ўзаро низо келиб чиққан.

Низонинг сабаби А.Р. кўп қаватли уйнинг умумий кириш эшигига кодли қулф қўйиб, иккинчи қаватда жойлашган ўқув муассасасига келган ўқувчиларни киришига тўсқинлик қилган. Шу орада Б.Ч. фуқаро А.Р. ни қўлидан тортган вақтида А.Р. ва унинг қизи Луиза Расулова ерга йиқилган.

Л.Расулова ва унинг онасига тиббий ёрдам кўрсатилиши учун шифохонага ётқизилган. А.Р.да “энса соҳаси юмшоқ тўқималарини лат ейиши”, Л.Расуловада “ўнг билак ва ўнг тизза соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши” жароҳатлари борлиги аниқланган.

Фуқаро Б.Ч. профилактика инспектори томонидан ушланиб, яқин орадаги ИИБга олиб борилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

3540
0