Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Томонлар бизнес алмашинуви учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, Ўзбекистоннинг кадрлар салоҳиятини юксалтириш, Марказий Осиёда ва бошқа соҳаларда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга келишиб олдилар.
"Биз АҚШ ҳукумати томонидан Ўзбекистон президентининг ислоҳотлар йўналишига кўрсатилаётган собит ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини юксак қадрлаймиз", — деди Бахтиёр Саидов.