Ўзбекистон ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига директор этиб тайинланди. Бу ҳақда театр Матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилдан бери театрни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекжонов бошқариб келаётганди. У 58 ёшида вафот этган театрнинг олдинги директори, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизовнинг ўрнини эгаллаганди.