• 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 1 апреля 2021

Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасига бош директор тайинланди

Ушбу лавозимни Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги собиқ директори эгаллади.

1249
0

Атабек Назиров инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси – Ўзбекистоннинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

У бунга қадар Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётганди.  

Атабек Назиров 1998 йилда макроиқтисодиёт ихтисослиги бўйича АҚШдаги Нью-Йорк давлат университетини тамомлаган. У АҚШдаги Goldman Sachs ва JPMorgan Chase, Россиядаги Тройка Диалог ва МДМ-Банк каби йирик молиявий ва инвестиция компанияларида, шунингдек, Лондон шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банкида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамғарма рақобатбардош маҳаллий компанияларга инвестициялар киритиш, шунингдек, хусусий маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли ўзаро фойдали шериклик муносабатларини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган.

1249
0