• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 сентября 2017

8 сентябрь куни Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади (Рўйхат)

8 сентябрь куни “Ўзбегим миллий қадриятлари” фестивали ўтказилиши муносабати билан, соат 10:00 дан 20:00 гача Тошкентнинг қатор марказий кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

4808
0
guvd.uz

Тошкент шаҳар ИИББ сайтида маълум қилинганидек, соат 10:00 дан бошлаб қуйидаги кўчалар ёпилади:

–А.Темур-Шахрисабз кўчасидан Навоий кўчасига қадар;

- Шевченко-Шахрисабз кўчасидан И.Каримов кўчасига қадар;

- И.Каримов-Ш.Рашидов кўчасидан Шахрисабз кўчасига қадар;

- Матбуотчилар-Ш.Рашидов кўчасидан Зарафшон кўчасига қадар;

- Буюк Турон-Навоий кўчасидан И.Каримов кўчасига қадар;

- Зарафшон-Навоий кўчасидан И.Каримов кўчасига қадар;

- Олой-Шахрисабз кўчасидан Истиқлол кўчасига қадар;

- Мустақиллик-Шахрисабз кўчасидан Амир Темур ҳиёбонига қадар;

- Махтумкули-Шахрисабз кўчасидан Амир Темур кўчасига қадар;

- Истиқбол-Шахрисабз кўчасидан Амир Темур ҳиёбонига қадар.

Шунингдек, тадбир ўтказиладиган вақтда шароит тақазо этса, юқорида кўрсатилган кўчаларга ёндош бошқа кўчаларда ҳам транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкин.

4808
0