• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 8 июня 2017

Тошкент шаҳар прокуратураси Жасурбек Ибрагимов иши бўйича баёнат берди

Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Фатхулла Абдураҳимов пайшанба куни Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда Жасурбек Ибрагимов иши бўйича гапирди.

11587
0

Прокурор ўринбосарининг таъкидлашича, ушбу воқега алоқадор барча шахсларга ҳуқуқий баҳо берилади. У шунингдек, жамоатни аввалдан турли хил хулосалар қилмасликка чақирди.

“Ушбу жиноий иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий сайтида маълумот берилди. Айни пайтда тергов ишлари давом этмоқда. Тергов якуни бўйича барча ҳолатлар ва терговга алоқадор барча шахсларга, ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо берилади. Бундан ортиқча маълумот беролмайман”, - деди Фатхулла Абдураҳимов.

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарининг ўринбосари Дониёр Тошҳўжаевнинг қўшимча қилишича, жиноий иш 3 ой ичида тугатилиши керак. Зарурий ҳолатларда Жиноят-процессуал кодекси бўйича иш 5 ойга чўзилиши, алоҳида вазият юзага келганда 7 ойгача чўзилиши мумкин.

11587
0