• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 24 января 2018

Оҳангаронда 2,5 килограммга яқин “марихуана” олиб кетаётган шахс ушланди

Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг хабарига кўра, 2018 йилнинг 19 январь куни Вилоят ИИБ томонидан тезкор тадбирлар ўтказилган.

3024
0
Иллюстрация

Ўтказилган тадбир давомида шу куни соат 19:30 да Оҳангарон туманида яшовчи, бўйдоқ, муқаддам 2004 йилда Оҳангарон тумани ЖИБ суди томонидан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан судланган, вақтинча ишсиз, 1987 йилда туғилган, Алексей Мусаилов Оҳангарон тумани, Эйвалак қўрғони ҳудудидаги далада текширилган.

Холислар иштирокида гумонланиб текширилганда, унинг ёнидаги оқ қоп ичидан вазни 2,5 килограммга яқин бўлган “марихуана” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.

Унинг сўзларига кўра, “марихуана” моддасини Алексей Мусаилов ўз истеъмоли учун сақлаганлиги аниқланган.

Бу ҳолат юзасидан Оҳангарон Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят процессуал кодекс талаби ва тергов сири боис юқорида келтирилган исм-шариф ўзгартирилган.

3024
0