• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 12 апреля 2018

Давлат мукофотларидан маҳрум этиладиган шахслар тоифаси эълон қилинди

Давлат мукофотлари билан тақдирланган шахслар қандай ҳолатларда бу мукофотлардан маҳрум этилиши мумкинлигига аниқлиқ киритилди.

3955
0
president.uz

Давлат мукофотлари билан тақдирланган шахслар қуйидаги ҳолларда улардан маҳрум этилиши мумкин:

- шахс оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлиги учун ҳукм қилинганда — суднинг тақдимномасига биноан;

- шахс ўз шаъни ва қадр-қимматини бадном этувчи хатти-ҳаракат содир этганда — тақдирлаш тўғрисида тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга бўлган орган ёки ташкилотнинг тақдимномасига биноан;

Давлат мукофотларидан маҳрум этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.

Давлат мукофотларидан маҳрум бўлганлик белгиланган имтиёзлар бекор қилинишига сабаб бўлади.

Давлат мукофотидан маҳрум этилган шахсга тегишли давлат мукофоти ва унга доир гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссияга қайтарилиши лозим.

“Халқ сўзи” нашри хабарига кўра, Қонунга зид равишда ҳукм қилинган ва тўлиқ оқланган шахсларнинг давлат мукофотларига бўлган ҳуқуқлари қонун ҳужжатларига мувофиқ тикланади.

3955
0