• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 14 февраля 2018

Ўзбекистонда илк бор жигар трансплантацияси ўтказилди

Буйрак кўчириб ўтказиш бўйича операциялар муваффақиятли бажариб келинаётган эди, мамлакат тиббиёти тарихида биринчи бор беморга жигар кўчириб ўтказилди.

3581
0
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Кеча, 13 февраль куни Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия маркази директори, академик Феруз Назиров ва Россиянинг Академик В. И. Шумаков номли Трансплантология ва сунъий аъзолар Миллий тиббий тадқиқот маркази директори, академик Сергей Готье иштирокида бу жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди.

“UzNews.uz” нинг Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги ишончли манбаси хабарига кўра, жарроҳлик амалиёти Тошкент вилоятидан бўлган Убайдулла Дадахўжаевда ўтказилди.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, кўчириб ўтказишдан кейин донор ва реципиент уч йилга яқин вақт давомида профилактик диспансер назоратида бўлади.

3581
0