• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Экономика 19 мая 2017

Ригада ўзбек савдо уйи очилади

Ўзбекистон парламент делегациясининг Латвияга ташрифи давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

2779
0

16 май куни Латвияда “Латвия-Ўзбекистон савдо-иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик ва тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун янги имкониятлар” мавзуида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, “Ўзбекозиқовқатзахира” ассоциацияси, экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, “Ўзагроэкспорт” АЖ, “Ўзбекенгилсаноат” АЖ, логистика, туризм, тўқимачилик, озиқ-овқат ва фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи Латвия компаниялари, ва бир қатор Латвия олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этдилар.

Учрашув давомида Латвия тадбиркорларига Ўзбекистонда озиқ-овқат ва енгил саноат соҳасида инвестицион лойиҳаларни ҳамда муқобил энергетика сифатини ривожлантириш таклифи берилди.

Бундан ташқари, семинар якунида бир қанча ҳужжатлар имзоланиб, тадбир натижалари бўйича Ўзбекистон делегацияси вакиллари ва Латвия компаниялари вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилди.

2779
0