• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 24 марта 2018

“Тоштурма” ўрнида замонавий боғ қурилади

Ҳукуматнинг 22 мартдаги фармойишида 3 ой ичида 1-сонли ҳибсхона жойлашган бино ва иншоотлар бузилиши кўзда тутилган. Унинг ўрнида замонавий маданият ва дам олиш боғи қурилади.

4037
0
Google карта

Ҳужжатга мувофиқ, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Наманган кўчаси 1-уй манзилида жойлашган 1-сон ҳибсхонаси жойлашган бино ва иншоотлар Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтди.

Бу ҳақда Ўзбекистон адлия вазирлиги Telegram ижтимоий тармоғидаги каналида хабар берди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур объектни уч ой муддатда бузиш ва бузишдан бўшаган ер майдонида замонавий дам олиш маскани барпо этиш вазифаси юкланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида мазкур ҳибсхона Зангиота туманига кўчирилган эди. 

4037
0