• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 11 июня 2017

Тошкентда икки нафар ўсмир ўз синфдошини дўппослашди

Шайхонтоҳур тумани 10 сонли мактабнинг 9 синф ўқувчилари муштлашув уюштириб, ўз синфдошини дўппослашди.

4636
0

Бу ҳақда UzNews муҳбирига Шайхонтоҳур тумани ИИБдаги тегишли манбаалар хабар қилишди.

Шайхонтоҳур тумани ИИБ тергов бўлимига келиб тушган маълумотга кўра, 17 май, соат 14:00 да 10 сонли мактабнинг икки нафар ўқувчиси “Аист” кафеси яқинида ўзларининг синфдошини дўппослашган. Натижада 15 ёшли ўсмирнинг юз қисмига тан жароҳатлари етказилган.

Суд-тиббий экспертиза натижаларига кўра, жабрланувчига ўрта даражадаги тан жароҳатлари етказилган.

17 май куни жабрланувчи Шайхонтоҳур тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилди ва айни вақтда ушбу масала юзасидан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

4636
0