• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 8 октября 2017

Ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғунов қамоқдан озод этилди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғуновнинг озод этилишига алоқадор расмий баёнатни эълон қилди.

3458
0
Ozodlik.org

Хабарда қайд этилишича, АҚШ узоқ муддат қамоқда ушланган виждон тутқунлари озодликка чиқарилишини давом эттиришни олқишлайди.

"Биз бугун 2008 йилда қамоққа олинган фуқаролик жамияти етакчиси Аъзам Турғуновнинг озодликка чиқарилганини нишонламоқдамиз", - дейилган баёнатда.

АҚШ элчихонаси шунингдек, ушбу тоифадаги маҳбусларнинг озодликка чиқарилиши давом этишига умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қамоқдан журналист Солижон Абдураҳмонов ҳамда қонун ҳимоячиси Аъзам Фармонов озод этилган эди.

3458
0