• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 13 июля 2017

Новороссийскда ўзбекистонлик йигит болани қутқариш чоғида ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 10 июль санасида ўзбекистонлик 21 ёшли йигит 12 ёшли болакайни қутқариш чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия ОАВлари хабар қилмоқда.

3933
0
"НАША" Газетаси (Новороссийск)

Воқеа Суджук ҳудудида чўмилишга тақиқланган жойда содир бўлган. Бир қанча кишилар 12 ёшли бола билан дам олишга йўл олишган ва сафар давомида улар кириш тақиқланган Суджук оролига боришган. Болакай айланиб юрган пайтида сувга йиқилиб тушган.

Марҳумнинг дўстлари берган хабарга кўра, йигит болани қутқариш мақсадида сувга сакраган, бола қутқарилганидан кейит эса марҳум сув остига ғарқ бўлган. Марҳум Новороссийскга пул топиш мақсадида борган экан.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароси Новороссийскда дам олаётган яна бир қизчани қутқарган. Йигитнинг ўлими юзасидан текширувлар олиб борилмоқда.

3933
0