• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 20 апреля 2018

Политехника институти ўқитувчиси пора олаётганда қўлга олинди

Айрим сабабларга кўра, талаба дарсларда қатнашмаган. Ўқитувчи талабадан қолдирилган дарслар ўрнини “тўлдириш” учун 100 доллар беришини талаб қилади.

4041
0
idum.uz

Жиззах вилояти коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан тезкор тадбирда институт ўқитувчиси Жўрақул Қораев 4-босқич талабаси Мирсолиҳ Бобожоновдан 100 доллар талаб қилиб, 800 минг сўм пулни ушбу таълим муассасасининг ўқув хоналаридан бирида фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга тушди. (Материалда келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган, тўғри келган ҳар қандай ўхшашлик тасодиф саналади).

Маълум бўлишича, Мирсолиҳ Бобожонов Ғаллаорол тумани, Сарбазор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. У айрим сабабларга кўра ўқитувчи Қораевнинг дарсларида қатнашмаган. Ўқитувчи талабадан қолдирилган дарслар ўрнини “тўлдириш” учун 100 доллар беришини талаб қилади. Мирсолиҳ Бобожонов ўқитувчининг бу ҳатти-ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилади.

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига таяниб ЎзАнинг хабар қилишича, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

4041
0