• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 6 марта 2018

Тошкентда икки фуқаро Профилактика инспекторига тан жароҳат етказди

Сергели туманида яшовчи фуқаролар Профилактика инспектори, катта лейтенант Х.Мирзақуловнинг қонуний талабларига бўйсунмай, унга тан жароҳати етказганлар.

2977
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 5 март куни соат 23.15ларда Спутник 16-даҳа 7-уй 57-хонада яшовчи, 1992 йилда туғилган И.Казлинка ва Спутник 2-даҳа 8 уй 39 хонада яшовчи 1976 йилда туғилган С.Шейклар Йўлдош 2-даҳа худудида жойлашган “Ким-чи” кафеси олдида шу худудда хизмат олиб бораётган Сергели туман ИИБ профилактика инспектори, катта лейтенант Х.Мирзақуловнинг қонуний талабларига бўйсунмай қаршилик кўрсатиб тан жароҳати етказганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада катта лейтенант Х.Мирзақуловга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. И.Казлинка ва С.Шейклар қўлга олинганлар.

2977
0