• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 30 января 2018

Тошкентда пиёдани уриб юборган 2 та ҳайдовчи қочиб кетди

Сергели тумани Янги Сергели кўчаси, Молия коллежи қаршисида 67 ёшли Ж.Н.ни “Cobalt” русумли автомашина уриб юборди.

3123
0
UzNews

2018 йилнинг 27 январь куни содир бўлган ушбу ЙТҲ натижасида, пиёда суяк синиши жароҳатини олган бўлишига қарамай, ҳайдовчи пиёдага ёрдам бермай, бу ҳақда Ички ишлар идораларига хабар бермасдан, воқеа жойида қочиб кетди.

ИИБ томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида, ҳайдовчи 29 январь куни соат 18:00да аниқланган ва ушланган.

29 январь куни соат тахминан 14:45да Чилонзор туманидаги Чилонзор-Чўпонота кўчалари кесишга чорраҳада, 2008 йилда туғилган, 163-мактабнинг 4-синф ўқувчисини “Matiz” русумли автомашина уриб юборган ва ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган.

Қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ҳайдовчи шу куни соат 21:00га қадар аниқланган ҳамда қўлга олинган.

3123
0