• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 10 января 2018

“Қамчиқ”даги ноқулайликлар сабаб қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди

Сўнгги кунларда А-373 “Тошкент-Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довони орқали ўтадиган қисмидан автомашиналарда ҳаракатланиш анча қийинлашган. 

2848
0
railway.uz

Ушбу довон орқали қатнов кескин камайганлаги боис, водий аҳолиси ҳамда Тошкентдан Андижонгача сафарга чиққанлар учун қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қўшимча поездлар қатновини йўлга қўйди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “UzNews.uz”га маълум қилишича, 2018 йил 9 январдан 12 январгача Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди. Поездлар 2018 йил 9 январдан 12 январгача Тошкентдан, 10 январдан 13 январгача Андижондан жўнайди.

Қўшимча поездлар қатнов жадвали қуйидагича:

№560 “Тошкент – Андижон” поезди Тошкентдан соат 21:15 да йўл олиб, Андижонга соат 03:16 да келади.

№559 “Андижон – Тошкент” поезди Андижондан соат 07:15 да йўлга чиқиб, Тошкентга соат 13:55да келади.

2848
0