• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 21 января 2018

Тошкентда сохта ЙҲХБ ходими қўлга олинди

20 январь куни пойтахтимизнинг Бинокор кўчасидаги автомобиль йўлида автомашина ҳайдовчиларини тўхтатиб, уларнинг ҳужжатларини текшираётган сохта ЙҲХБ ходими қўлга олинди.

4327
0
guvd.uz

Бу ҳақда ЙҲХБ ИИББ ходимларига Сергели туманида жойлашган “Сергели” ЙПХ масканида хабар берилган.

Мазкур хабар асосида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ички ишлар органлари ходимларининг хизмат кийимида, ўзини ЙҲХБ ходими сифатида таништирган фуқаро аниқланган.

Фуқаро текширилган вақтда, у аслида ЙҲХБ ходими эмаслиги маълум бўлган ва ундан жезл, радиоалоқа воситаси, ҳуштак, ЙҲХБ ходимининг қалбаки кўкрак нишони ва қалбаки маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомалари расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

4327
0