• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 9 февраля 2018

Президент “Сузук ота” мақбарасини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 май куни бу “Сузук ота” мажмуасида бўлиб, мақбара ва масжидни реконструкция қилиш бўйича топшириқлар берган эди.

2629
0
president.uz

Президент томонидан берилган топшириқ ва тавсиялар асосида бу ерда улкан бунёдкорлик ишлари давом этттирилмоқда.

Масжиднинг тарихий биноси сақлаб қолинган ҳолда атрофи кенгайтирилаяпти, 900 кишига мўлжалланган айвон қурилмоқда.

Шунингдек, ҳунармандлар учун устахоналар, автотураргоҳ ва бошқа иншоотлар барпо этилмоқда. Қурилиш ишлари жорий йилнинг 1 сентябрида якунланиши мўлжалланган.

Мазкур масканга Шавкат Мирзиёев ташрия буюрди ҳамда зиёрат чоғида ўтганлар хотираси ёдга олиниб, Қуръон тиловат қилинди.

Президентимиз мажмуадаги қурилиш ишларини кўздан кечирди ва зиёратчилар учун қулайликларни янада ошириш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

2629
0