• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 15 июня 2017

Боровский номидаги тиббиёт коллежи ёпилади

Тошкентдаги Боровский номидаги тиббиёт коллежи ёпилади. Айни вақтда коллеж ходимлари томонидан мактаб битирувчиларидан ҳужжатлар қабул қилинмаяпти.

6109
0
medk-borovskiy.uz

Ушбу маълумотни UzNews муҳбирига Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказида тасдиқлашди.

Марказда айни вақтда ўқув муассасасини ёпиш учун расмий ҳужжатлар тайёрланаётгани қайд қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 3 май куни Боровский номидаги коллеж ўқувчиси бўлган Жасурбек Ибрагимовга оғир тан жароҳатлари етказилган ва бунинг натижасида у 1 июнь куни оламдан ўтди.

Ушбу воқеа жамоатчилик орасида кучли норозиликлар келтириб чиқарди: петиция ўтказилди, коллеж раҳбарияти ишдан олинди ва бош гумондор Исломбек Тўлаганов қамоққа олинди. Айни вақтда Ўзбекистон Бош прокурори назорати остида тергов ишлари давом этмоқда.

6109
0