• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 30 октября 2017

Президент икки вилоят ҳокимлари ва прокурорларини ишдан бўшатди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан, Тошкент вилояти ҳокими Шукрулло Бобоев ва Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узоқов эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

5956
0
Шукрулло Бобоев ва Улуғбек Узоқов

Бу ҳақда 30 октябрь куни Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган видеоселекторда маълум қилинган, деб хабар қилмоқда Kun.uz.

Ҳокимларнинг ишдан олинишига 2017 йилги пахта мавсумида ушбу вилоятларда ҳосил қўшиб ёзишга йўл қўйилгани сабаб бўлган.

Худди шу сабаб билан Тошкент вилояти прокурори Жамшид Файзиев ҳамда Жиззах вилояти прокурори Азимжон Эргашев лавозимдан озод этилган.

Бундан ташқари, йиғилиш давомида Тошкент вилоятига Ғуломжон Ибрагимов Иномович ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани маълум қилинган. У ўтган йилнинг декабридан буён Бош вазир ўринбосари эди.

Жиззах политехника институтининг собиқ ректори Эргаш Алибекович Солиев Жиззах вилоятининг янги раҳбари бўлди.

5956
0