• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 13 ноября 2017

Аёл жанжал давомида эркакка пичоқ билан зарба берди

11 ноябрь куни, тахминан соат 02:00 ларда, муқаддам судланган аёл Юнусобод тумани ҳудудида эркак кишига пичоқ орқали тан жароҳати етказди.

4609
0
guvd.uz

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса эркак ва аёл ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида содир бўлган. Натижада жабрланувчи еттинчи сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб борилиб, унга "қорин олд девор қисмига кириб борувчи санчилган-кесилган жароҳати” ташхиси қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

4609
0