• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 9 февраля 2018

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги “ёпилган постлар” қайта тикланади

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи олдидан, ушбу мамлакат билан чегерадош ҳудудларда қўшимча ўтиш пунктлари иш бошлаши кутилмоқда.

2620
0
parstoday.com

Фарғона, Тошкент, Сирдарё, Жиззах  ва Наманган вилоят божхона бошқармалари кўчма контейнерлар бўйича танлов эълон қилди.

Танловда Вилоятлар божхона бошқармалари эҳтиёжи учун фойдаланишга тайёр, жиҳозланган кўчма контейнерлар харид қилиши айтилган.

Контейнерларни техник шартлар асосида тайёрлаб етказиш ва ўрнатиш муддати 30 иш куни деб белгиланган бўлса, таклифлар эълон чиққан кундан бошлаб 10 кун муддатда қабул қилинади.

Қўшни ва қардош Тожикистон билан чегарадош ҳудудлардаги Вилоятларимиз Божхона бошқармаларининг бундай танлов эълон қилиши, Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга март ойи бошида қиладиган ташрифи олдидан чегарадош худуддаги божхона постларини очишга тайёргарлик сифатида тушуниш мумкин.

2620
0