• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 1 ноября 2021

Тошкентда 25 ёшли қиз Nexia-3'ни олиб қочди

Автомобилни ўғирлаган қиз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Паркентда қўлга олинди.

1583
0
ИИВ ЙҲХББ

Тошкент шаҳар ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 1 ноябрь куни соат 14:42 ларда К.М.га тегишли бўлган Nexia-3 автомашинаси Чилонзор туманидан олиб қочилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти миқёсида қидирув ишлари амалга оширилди. Натижада, шу куннинг ўзидаёқ Паркент туманида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ инспектори томонидан ушбу автомобилга тўхташ ишораси берилишига қарамасдан, ҳайдовчи ҳаракатни давом эттирган. Керакли чора тадбирлар амалга оширилиб, автомобиль тўхтатилган.

Суриштирув натижасига кўра, ушбу жиноятни 1996 йилда туғилган Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи Т.Б томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг, Т.Б. Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига далилий ашёлар билан биргаликда топширилган.

1583
0