• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 23 мая 2017

Абдулазиз Камилов Европа парламенти делегациясини қабул қилди

2017 йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Европа парламентининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кичик қўмитаси делегациясини қабул қилди. Делегация таркибидан бир қанча депутатлар ўрин олган.

3327
0

ТИВда бўлиб ўтган суҳбат давомида Европарламентнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кичик қўмитаси кун тартибига кирувчи соҳаларда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Депутатлар илтимосига биноан 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида делегация аъзоларига маълумот берилди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Суҳбатда ЕИнинг Ўзбекистондаги Делегацияси раҳбари, Элчи Эдуардс Стипрайс иштирок этди.

3327
0