• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 12 мая 2018

"Ўзбекистон почтаси"нинг собиқ раҳбари Учтепа туманига ҳоким бўлди

Бугунннинг ўзида Тошкентдаги Сергели, Олмазор, Учтепа туманларида ҳокимлар ўзгарди.

4208
0
toshkent.uz

Жумладан, Атамуҳамедов Шуҳрат Маҳамадназимович 12 май куни Тошкентнинг Учтепа тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Эслатиб ўтамиз бунга қадар туман маъмуриятини бошқарган Шавкатбек Турдиевич Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди.

Шуҳрат Атамуҳамедов 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент электротехника алоқа институти (1998) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (2006) тамомлаган.

Тайинловга қадар 2016 йилдан “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Бош директори, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари шўъбасининг мудири (2013-2016) бўлиб ишлаган.

4208
0