• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 29 января 2018

Тошкентда Осиё чемпионларини қандай кутиб олишди? (Видео)

Тунда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти келган, Осиё чемпиони бўлган футболчиларимизни кутиб олиш маросими бўлди.

3719
0
the-uff.com

Тантанали маросимда Бош вазир Абдулла Арипов, МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов, ОАВ вакиллари, санъаткорлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Маросимдан сўнг, аэропортдан қўзғалган кортеж пойтахтнинг марказий кўчаси бўйлаб ҳаракатланди. Чемпионларни қўлларида давлат байроғини кўтарган футбол мухлислари олқишлаб кутиб олишди.

Кутиб олиш маросимининг асосий қисми “Ўзбекистон” меҳмонхонаси олдида бўлди. Бу ерда Абдулла Арипов футболчиларимизга Шавкат Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирди.

Тадбир сўнггида эса, футболчилар ва уларнинг мураббийларига “Президент совғаси” сифатида Malibu автомашиналарининг калитлари топширилди.

3719
0