• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 12 апреля 2018

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига раҳбар тайинланди

Шу кунга қадар вазир лавозимида фаолият юритиб келган Актам Ҳайитов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан, Вазирликка янги раҳбар тайинланди.

3675
0
Daryo.uz

"UzNews.uz"нинг ишончли манбаси хабарига кўра, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Шерзод Кудбиев Вазир лавозимида ўз фаолиятини бошлади.

Шерзод Кудбиев 1981 йил 12 апрель куни Фарғонада таваллуд топган бўлиб, у Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган.

Шунингдек, Шерзод Кудбиев Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази директори, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.

3675
0