• 11 795 сум
    -18.09
  • 13 699 сум
    21.51
  • 136 сум
    0.19
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 795 сум
    -18.09
  • 13 699 сум
    21.51
  • 136 сум
    0.19
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 9 июля 2021

Ўзбекистонда дам олиш кунларида салқин об-ҳаво бўлади

Бугун ва эртага чангли бўрон бўлиши кутилмоқда.

11969
0
UzNews.uz

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, Ўзбекистонга дам олиш кунларида нисбатан салқин ҳаво оқимлари кириб келади. Ҳаво ҳарорати кечаси +20…+25 даража, кундузи +32…+37 даража, жанубда баъзи жойларда +39 даража атрофида бўлади. 

Шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Ўзбекистондан салқин ҳаво фронтлари ўтиши оқибатида баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Бугун ва эртага чангли бўрон билан бирга шамол 25-30 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

11969
0