• 11 789 сум
    4.03
  • 13 703 сум
    7.04
  • 136 сум
    0.35
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 789 сум
    4.03
  • 13 703 сум
    7.04
  • 136 сум
    0.35
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 21 июля 2021

Аэропортда 3 асрлик қадимий тангаларни олиб чиқишга уринган шахс ушланди

“Урганч” аэропортида божхоначилар тарихий тангаларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилишини олдини олишди. Ўтган 6 ойда 18 дона қадимий танга ва орденлар ноқонуний олиб чиқилиши тўхтатилган.

1484
0
Давлат божхона қўмитаси

Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч” аэропорти чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижга учиб кетаётган фуқаро С.Р. ўзи билан 1724 йилда ва 1870-1970 йилларда зарб этилган тарихий тангаларни олиб кетишга уринганида тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.  

Ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган қадимий тангалар Хивадаги Ичан-Қалъа давлат музей-қўриқхонаси фонди тасарруфига топширилди.

Қайд этилишича, ўтган 6 ой давомида “Урганч” аэропортида 7 та ҳолатда 18 дона қадимий танга ва орденлар республика ҳудудидан ноқонуний олиб чиқиб кетилиши олди олинган.

1484
0