• 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 20 июня 2019

Суриядан қайтарилган аёлга янги уй-жой берилди

Сурхондарё вилоятидан бўлган аёлга 2 хонали уй ажратилиб, ишсизлик нафақаси тайинланди.

1791
0
surxondaryo.uz

Сурхондарёги 3 нафар аёлнинг 2 нафарига ҳозирда тиббий, психологик ва социологик ёрдам кўрсатилмоқда. Вилоятга келтирилган 1 нафарига эса кўп қаватли уй-жойдан барча шароитларга эга 2 хонали квартира ажратилди. Бундан ташқари, боғча ёшидаги катта фарзанди мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилди ва унга ишсизлик нафақаси тайинланди. Фуқарога тикув машинкаси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа совғалар топширилди, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти матбуот хизмати.

"Менга кўрсатилаётган меҳр, ҳурмат-эҳтиромдан бошим кўкка етди. Президентимизга катта раҳмат. Бошқа юртдошларимиздан биз қилган хатоларни такрорламасликларини сўрардим", – деган аёл.

Совғаларни вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавлуда Қобулова топширди.

1791
0