• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 20 июля 2019

Туркияда мотоциклчи ўзбекистонликни уриб кетди

Анталияда Ўзбекистон фуқароси мотоцикл томонидан уриб юборилиши оқибатида ҳалок бўлди.

1818
0
UzNews.uz

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 18 июль куни Анталияда Ўзбекистон фуқароси З.Х. йўлни кесиб ўтаётганда мотоцикл томонидан уриб юборилган ва натижада воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Элчихона томонидан мазкур вазият назоратга олинган ва марҳумнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департамент марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ҳамда Туркия, Ироқ ва Жанубий Африка Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда Анқара шаҳридаги мамлакат элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +90-312-441-38-71, +90-312-441-17-46.

1818
0