• 12 619 сум
    -49.51
  • 14 516 сум
    -124.1
  • 161 сум
    -0.32
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 619 сум
    -49.51
  • 14 516 сум
    -124.1
  • 161 сум
    -0.32
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 31 июля 2019

ВОКЗАЛДА ҲУШИНИ ЙЎҚОТГАН ОДАМ ҲАЁТИ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ (ВИДЕО)

Тошкент темир-йўл вокзалига эндигина етиб келиб, ҳушини йўқотган фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди.

1994
0
milliygvardiya.uz

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2019 йил 27 июль куни соат тахминан 17:30 ларда Тошкент темир-йўл вокзали ҳудудида Москва-Тошкент йўналишидаги поездда Тошкентга йўловчи сифатида келган фуқаро поезддан тушиши билан ҳушини йўқотиб, ерга йиқилган. Айнан шу манзилда хизмат вазифасини бажараётган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари, ички ишлар ходимлари бу вазиятнинг гувоҳи бўлган заҳотиёқ фуқарога ёрдамга ошиқдилар. Ҳарбий хизматчиларнинг ўз вақтида кўрсатган биринчи тиббий ёрдами ва чақирув асосида зудлик билан етиб келган тиббиёт ходимининг саъй ҳаракатлари натижасида фуқаро Ғ.Жумаевнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида истиқомат қилувчи Ғ.Жумаевни кўрикдан ўтказган тиббиёт ходимлари томонидан ҳозирда унинг аҳволи яхши эканлигини маълум қилинади хабарда.

1994
0