• 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 17 августа 2019

Бош прокуратура ҳоким ўринбосари ва «Kun.uz» ходимлари ўртасидаги ҳолат юзасидан текширув ўтказмоқда

Бош прокуратура Олмазор тумани ҳокими ўринбосари ва «Kun.uz» нашри ходимлари  ўртасида келиб чиққан ҳолат юзасидан текшириш ўтказилаётгани ҳақида хабар берди.

2272
0
Видеодан кадр

Куни-кеча Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими ўринбосари А.Ваҳабов ҳамда «Kun.uz» нашри ходимлари ўртасида келиб чиққан ҳолат юзасидан ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан текшириш ўтказилмоқда.

"Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган. Натижаси ҳақида кенг жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилаётгани сабабли хизмат текшируви давомида тўпланган ҳужжатлар (тегишли аудио ва видеоматериаллар билан бирга) қўшиб ўрганиш учун Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилган.

Бундан ташқари, мухбир Р.Исроилов ўзига нисбатан оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилгани учун Олмазор туман ҳокими ўринбосари А.Ваҳобовга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали Бош прокуратурага шикоят йўллаганини маълум қилди.

2272
0