• 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 4 октября 2019

Божхоначилар Тожикистондан олиб келинган катта миқдордаги дори воситаларини мусодара қилди

Қўшни мамлакат фуқароси тегишли ҳужжатларга эга бўлмасдан, қиймати 75 млн сўмлик 6300дан ортиқ дори воситаларини чегарадан олиб ўтмоқчи бўлди.

1229
0
customs.uz

ДБҚ матбуот хизматининг хабар беришича, божхоначилар Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида жойлашган давлат чегараси яқинида кўшни мамлакат фуқароси шубҳали юклар олиб кетаётганини сезишган.

Текширув натижасида, ушбу шахс юклари орасида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати тахминан 75 миллион сўмлик 16 турдаги 6369 дона дори воситалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1229
0