• 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 26 октября 2019

Ўзбекистонлик спортчилар Джиу-Джитсу бўйича жаҳон чемпионатида 7та медални қўлга киритишди

Ўзбекистон терма жамоаси биттадан олтин ва кумуш ҳамда бешта бронза медалларни қўлга киритишди.

3011
0
Джиу-Джитсу ассоциацияси

18-20 октябрь кунлари Украинанинг Киев шаҳрида Комбат Джиу-Джитсу бўйича ёшлар ҳамда катталар ўртасида IX жаҳон чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири.

Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар биттадан олтин ва кумуш ҳамда бешта бронза медалларини қўлга киритишган.

Иштирокчилардан бири Мироншох Асатуллаев «full-contact» йўналиши - 70кг вазн  тоифасида шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилган. У «close-contact» йўналиши бўйича кумуш медаль билан тақдирланди.

Бундан ташқари, спортчилар Набиев Аслидин (-63кг), Юсупов Саидалиакбар (-63кг), Ташмуратов Мақсад (77кг), Қобилов Жўрабек (-77кг) ҳамда Усеинов Эмил (+92кг) мусобақанинг бронза медалларига сазовор бўлишган.

3011
0