• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 ноября 2019

Синоптиклар яқин кунларда Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот беришди

Метеорологлар хабарига кўра, тунги ҳаво ҳарорати -12 даражагача пасайиши кутилмоқда.

1640
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 25 ноябрь куни республика ҳудуди бўйлаб қуруқ ва кам булутли ҳаво кузатилмоқда. Бундай ҳолат Урал томондан республикага кирган жуда совуқ антициклон билан боғлиқдир. Бугун кундузги ҳаво ҳарорати 0 даражадан ошмайди.

Сешанба куни антициклон таъсири кучаяди, натижада тунги ҳарорат -6…-8 даража, айрим жойларда эса -10…-12 даражагача бўлади. Кундузи қуёш нурлари ҳавони +3 даражагача илитади.

Кейинги кунларда антициклон таъсири камаяди. Ҳафтанинг жума кунига келиб тунги совуқ 0…-5 даражагача кўтарилади, кундузи ҳаво ҳарорати +5…+7 даража бўлиши кутилмоқда.

1640
0