• 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 12 декабря 2019

Шавкат Мирзиёев Нагоя шаҳри мэрини қабул қилди

Учрашувда автомобилсозлик, шаҳарсозлик, тўқимачилик, юқори технологиялар, инновациялар, туризм ва бошқа йўналишларда яқин ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.

1865
0
president.uz

Бугун, 12 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Япониянинг Нагоя шаҳри мэри Такаси Кавамурани қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланаётгани, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, банк-молия, илмий-техник ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик кенгайиб бораётганини қайд этди.

Бугунги учрашув Ўзбекистон делегациясининг Японияга расмий ташрифи арафасида ўтаётгани таъкидланди.

Таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги шериклик, жумладан, 2010 йилда Тошкентда очилган Нагоя университети ваколатхонаси кўмагида ривожланиб бораётгани юксак баҳоланди.

Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасида имзоланиши кутилаётган ҳамкорлик тўғрисидаги битим, шунингдек, пойтахтимизда Юқори технологиялар паркини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш, шубҳасиз, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Нагоя Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик учун кўприк бўлишига ишонч билдирилди.

Истиқболли дастур ва лойиҳаларни амалга оширишни илгари суриш мақсадида “йўл харитаси“ ишлаб чиқишга келишиб олинди.

1865
0