• 12 619 сум
    -49.51
  • 14 516 сум
    -124.1
  • 161 сум
    -0.32
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 619 сум
    -49.51
  • 14 516 сум
    -124.1
  • 161 сум
    -0.32
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 16 декабря 2019

Бухородаги мактабларнинг бирида мактаб ўқувчилари ҳожатхоналарда дарс ўтишди

Интернет тармоқларида ўқувчилар ҳожатхонадаги доска ёнида ўтирганлари акс этган суратлар тарқалган эди. ХТВ мазкур вазиятга изоҳ берди.

2119
0
t.me/PvBux

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармасининг хабарига кўра, мазкур суратлар Когон шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактабида олинган. Мактаб биноси 1986 йилда қурилган бўлиб, ҳозирда 1573 нафар ўқувчи таҳсил олади.

Мактаб биноси 3 қаватдан иборат бўлиб, ҳар бир қаватда ички ҳожатхона, ювиниш хоналари лойиҳалаштирилган. Бироқ, 3-қаватдаги ҳожатхона ва ювиниш хонасидан йиллар давомида фойдаланилмаган. Шу сабабли айрим ҳолларда ўқувчилар билан алоҳида синфдан ташқари машғулотларда фойдаланиш учун реконструкция қилинган.

Айни вақтда хонадан фойдаланиш тўхталди ва синфдан ташқари машғулотларни ўтказиш учун иккинчи сменада бўшайдиган синф хоналаридан фойдаланиш ташкил этилди.

2119
0