• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 10 января 2020

Тошкентда даҳшатли ЙТҲ: иккита одам ёнаётган автомобильда тириклайин ёниб кетишди

BMW ва Lacetti иштирокида содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлиб, яна икки нафар йўловчи касалхонага ётқизилган.

3808
0
Видеодан кадр/UzNews.uz

9 январь куни соат 21:17да Чилонзор туманининг Бунёдкор ва Фурқат кўчалари кесишмасида BMW ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, Lacetti русумли автомобиль (давлат рақами 01 В 889 WA) ҳайдовчиси 44 ёшли Д.М. Ислом Каримов кўчасига бурилишдан олдин светофоргача бир неча метр масофа қолганида тор жойда тўхтаган. Тезликни ошириб ҳаракатланиб келаётган BMW автомобили (давлат рақами 01 Т 777 ЕВ, Шайхонтоҳур туманида яшовчи 63 ёшли К.М. номига расмийлаштирилган) Lacetti'га тўқнашиши оқибатида автомобилларда ёнғин келиб чиққан.

Lacetti автомобили ҳайдовчиси ва 6 ёшли йўловчиси Д.М. Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан қутқарилгач, жароҳат ва куйишлар билан шифохонага етказилганлар. Яна икки нафар йўловчилар – 44 ёшли И.М. ва 8 ёшли Я.М. воқеа жойида вафот этган.

BMW автомобили ҳайдовчиси воқеа жойидан яширинган. ЙТҲ содир бўлганида автомобилни бошқарган ҳайдовчининг шахсини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

ЙТҲнинг тахминий сабаби: BMW автомобили ҳайдовчиси тезликни кескин оширган.

ЙТҲ ҳолати бўйича Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) “а” банди 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилди.

Видео воқеа жойидан UzNews.uz мобиль мухбири томонидан юборилди.

3808
0