• 12 619 сум
    -49.51
  • 14 516 сум
    -124.1
  • 161 сум
    -0.32
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 619 сум
    -49.51
  • 14 516 сум
    -124.1
  • 161 сум
    -0.32
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 3 февраля 2020

Департамент 1 000 000 АҚШ доллари банкнотасини сотмоқчи бўлган фирибгарни қўлга олди

Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати расман маълум қилди.

1491
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Л. бошқа фуқаронинг ишончига кириб уни алдаб, хорижий банклардан кредит олиб бериш ва ўзининг 1 млн. АҚШ доллари кўринишидаги купюрасини сотиш эвазига, ундан фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Банк маълумотига кўра, 1 000 000 АҚШ долларлик банкнота сувенир сифатида чиқарилганлиги, қонуний тўлов воситаси ҳамда валюта қимматлиги ҳисобланмаслиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Л.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1491
0