Ўзгидромет хабарига кўра, 15 февраль куни нам ҳаво оқимининг таъсири мамлакатнинг катта қисмига тарқалади, республика бўйлаб ёғингарчилик бўлиб ўтади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди.
Республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи эса +3…+8 даража бўлади.
16 февралда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик тўхтайди. Фақат Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси -3…+2 даража, кундузи +5…+10 даража бўлади.