20 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилишда президент маслаҳатчилари Шерзод Кудбиев, Рустам Қосимов ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этган.
Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Зуфаров Дада-Али Нигматович тайинлангани маълум бўлди.
Зуфаров Дада-Али 2001 йилда Тошкент архитектура қурилиш институти, 2006 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2001 йилдан шу вақтга қадар ҳуқуқ-тартибот идораларида фаолият олиб борган.