Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 1 март куни куни Тошкент вақти билан соат 2:40да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY514 рейси Сеулдан Тошкентга жами 253 йўловчи билан етиб келди. Улардан 182 нафари Ўзбекистон фуқаролари, 49 нафари хорижий мамлакатлар фуқаролари, 22 нафари эса транзит йўловчилардир.
Эндиликда йўловчиларнинг 231 нафари (транзит йўловчилардан ташқари) коронавирус Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, хавфсиз санитария-эпидемиологик ҳолатни таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида махсус тайёрланган тиббиёт муассасасига жойлаштирилади ва икки ҳафта давомида карантинда сақланади.
22 нафар транзит йўловчилар эса белгиланган тартибда изоляция қилиниб, кейинроқ Uzbekistan Airways авиакомпанияси рейси орқали ўз мамлакатига учиб кетади.
Маълумот учун, аввал хабар қилинганидек, 1 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Сеул, Токио ва Римга бўлган қатновларни вақтинча тўхтатган.